Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қарши шаҳрида «WUNDER CHILDREN» нодавлат мактабгача таълим муассасаси иш бошлади
Болалар бизнинг бахтимиз ва келажагимиз. Ота-она учун фарзанд камолини кўришдан ортиқ бахт йўқ бу дунёда. Комиллик йўлидаги биринчи қадам мактабгача таълим муассасасидан бошланади.
Қарши шаҳрида иш бошлаган «WUNDER CHILDREN» мактабгача таълим муассасаси айнан сиз азизларга муносиб хизмат қилиш учун шай ҳолатда!



Тадбиркор Хуршида Ҳакимова томонидан давлат шерикчилиги асосида барпо қилинган ушбу нодавлат мактабгача таълим муассасаси 90 ўринга мўлжалланган. Тадбиркор нафақат болажонларнинг яхши таълим-тарбия олишига балки уларнинг овқатланиши, соғлигини мустаҳкамлашига ҳам алоҳида эътибор қаратган.
«WUNDER CHILDREN» мактабгача таълим муассасаси кенг ва ёруғ, зарур жиҳозлар билан таъминланган. Муассасада машғулот хоналари, мўъжазгина спорт зали, ҳовлида қурилган кичиккина бассейн болажонлар ихтиёрида. Дам олиш хоналари ҳам дид билан жиҳозланган.



Шунингдек, ушбу муассасада қуйидаги хизматлар ва қулайликлар яратилган:
- Логопед, психолог ва энг яхши ўқитувчилар таркиби;
- Каратэ, бадиий гимнастика тўгараклари;
- Чуқурлаштирилган ҳолда ўқитиладиган рус тили, инглиз тили, корейс тили ва ментал арифметика дарслари;
- Физиотерапия (массаж, ингаляция, кислородли коктейль);
- 50 хилдан ортиқ таомнома;
- 5 маҳал овқатланиш;
- 6 кунлик хизмат;
- Одоб-аҳлоқ дарслари;
- Ҳар бир болага алоҳида ёндашув;
- Зарур жиҳозлар билан таъминланган кенг ва ёруғ хоналар.



«WUNDER CHILDREN» мактабгача таълим муассасаси болалар 1.5 ёшдан 7 ёшгача қабул қилинади.
Хизмат кўрсатиш ҳафтанинг душанба кунидан шанба кунигача (олти кунлик), соат 7:00 дан 19:00 гача.
Манзил: Қарши шаҳри, Араловул маҳалласи, Жайҳун кўчаси, 4/12-уй.
Мурожаат учун телефон: +99891 461-51-62
Реклама ҳуқуқи асосида