Қарши шаҳридаги «WUNDER CHILDREN» нодавлат мактабгача таълим муассасасида Жанубий Кореянинг «CHUSOK» миллий байрами нишонланди
Қарши шаҳридаги давлат-хусусий шериклигида асосланган «WUNDER CHILDREN» нодавлат мактабгача таълим муассасасида Жанубий Кореянинг «CHUSOK» миллий байрамига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Республикамизда мактабгача таълимга қаратилаётган эътибор негизида фарзандларимизни етук бўлиб улғайишини таъминлашдек улкан ва масъулиятли вазифалар турибди. Шу мақсадда Қарши шаҳридаги «WUNDER CHILDREN» нодавлат мактабгача таълим муассасасида бир қатор ибратли ишлар амалга оширилмоқда.
Болалик инсон умрининг энг бахтиёр палласидир. Ушбу давр доим ёрқин лаҳзалар, атрофдагиларнинг меҳри оғушида бўлиши билан ажралиб туради. Ҳар бир бола ана шу ўзига хосликка эга бўлишга лойиқ. Бу йўлда уларга атрофдагиларнинг кўмаги муҳим. Буларни Қарши шаҳридаги «WUNDER CHILDREN» нодавлат мактабгача таълим муассасаси раҳбари Хуршида Хакимованинг фаолияти орқали ҳам билиш мумкин.
Болаларни ҳар томонлама ривожлантириш учун муассасада барча шароитлар мавжуд бўлиб, муассаса раҳбарнинг тинимсиз меҳнатлари эвазига замон талабларига жавоб берадиган, замонавий услубда қуриб таъмирланган ва жиҳозланган. Ушбу муассасада 100 дан ортиқ болажонлар ўйнаб-қувнаб, ўсиб улғайиб таълим-тарбия олмоқда. Қадимдан ҳалқимизнинг илмга бўлган истеъдодини ҳисобга олган ҳолда болажонларга 3 ёшидан бошлаб рус, корейс ва инглиз тиллари, ментал арифметиканинг ўргатиш, шунингдек миллий урф-одатларимиз ҳамда бошқа давлатларнинг анъаналарини мукаммал ўргатиш йўлга қўйилган.
Муассасада болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳамда ҳавода учувчи техника воситаларидан фойдаланиш дарслари амалий тарзда инновацион лойиҳа асосида ўргатилиши янгилик дейишга арзийдиган, муассаса раҳбар томонидан йўлга қўйилган ғоялардан биридир.
Таълим сифатини ошириш мақсадида халқаро алоқаларни ривожлантириш, хорижий тажрибаларни ўрганиш ва қўллаш самарали фойда бермоқда. Бу эса Жанубий Корея Seul университетининг Seband таълим марказидан Қарши давлат университетига келган профессор ўқитувчилари билан мустаҳкам алоқа ўрнатилиб, мактабгача таълимнинг болалар муассасаларида янги шаклларини ташкил этиш, уларни лойиҳалаш ва олдига қўйилган мақсадлар ҳақида фикрлар алмашилмоқда.
Муассасада ўтказилган Жанубий Кореянинг «CHUSOK» миллий байрамига ташриф буюрган Seband таълим маркази профессор ўқитувчилари муассаса тарбияланувчилари томонидан икки давлат мадҳиясини ўзгача ҳаяжон билан ижро этишлари, корейс тилида айтилган қўшиқ-шеърлари ва маҳорат билан ижро этган корейс миллий рақсларини кўриб лол қолган ҳолда, – «Муассасада болалар учун яратилган шарт-шароитлар, ижтимоий муҳит, ўзга миллат ва урф-одатларига ҳурмат асосида ўтказилган маърифий тадбир, жаҳон цивилизациясига қўшиладиган маънавияти юксак фарзандлар шу муассасада тарбияланишига ҳеч шубҳамиз йўқ» деб эътироф этишди.
Телефон: +99891 4615162
«WUNDER CHILDREN» нодавлат мактабгача таълим муассасаси
Реклама ҳуқуқи асосида