Ўзбекистон | 14:27 / 14.08.2019
5131
1 дақиқада ўқилади

Арманистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Фото: ТИВ ахборот хизмати

2019 йилнинг 14 август куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Арманистон Республикасининг янги тайинланган элчиси (қароргоҳи Ереван шаҳрида) Арам Григорянни қабул қилди.

Ишонч ёрлиқларини олар экан, вазир элчини Ўзбекистондаги миссияси бошлангани билан табриклади ва унга муваффақият тилади, дейилади ТИВ хабарида.

Мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама муносабатлар ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон-Арманистон алоқаларни жадаллаштириш, жумладан ўзаро товар ва хизматлар айирбошлашни кенгайтириш ҳамда турли даражалардаги алоқаларни фаоллаштиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги таъкидланди.

Алоқаларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини такомиллаштириш устида биргаликда ишлаш долзарблиги қайд этилди.

Учрашувда умумий кун тартибининг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилди, дейилади маълумотда.

Мавзуга оид