Ўзбекистон | 12:58 / 14.08.2019
18189
1 дақиқада ўқилади

Бу йил 50 ёшдан ошган 672 нафар абитуриент имтиҳон топширди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон бўйлаб олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари давом этмоқда. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда навбатдаги кунги тест натижалари эълон қилинди.

Маълумотларга кўра, бу йилги тест имтиҳонларида ёш чеклови бекор қилингани сабаб, нуронийлар ҳам талаба бўлиш умидида олий ўқув юртларига ҳужжат топширишган. ДТМ тақдим этган маълумотларга қараганда, 25 ёшдан кичик абитуриентлар — 862 977 нафар; 25-30 ёш оралиғида — 103 276 нафар; 40-50 ёшлилар — 14 014 та; 50 ёшдан катталар — 672 нафарни ташкил этади.

Бундан олдин, ДТМ томонидан техник хатога йўл қўйилган тест саволи учун максимал балл берилиши хабар қилинганди.

Мавзуга оид