15:57 / 15.08.2019
14580
Реклама

«Қишлоқ қурилиш банк»: мурожаатлар ечимини топмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида жорий йилнинг 2 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида тижорат банкларига юклатилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида акциядорлик тижорат «Қишлоқ қурилиш банк» Бошқаруви раҳбарлари жойларда аҳоли ва тадбиркорлар билан сайёр учрашувлар ўтказмоқда.

Банк Бошқаруви раиси Баҳодир Муллахонов Жиззах, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ташкил қилинган ана шундай сайёр учрашувларда қатнашди.

Банк Бошқаруви раиси ўринбосари Алишер Муротов иштирокидаги тадбирлар Сирдарё вилоятининг Янгиер, Гулистон шаҳарларида, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон ва Самарқанд шаҳарларида бўлиб ўтди.

Банк Бошқаруви раиси ўринбосари Фарҳод Ғофуров Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида, Нукус шаҳрида ва Хоразм вилоятининг Хива, Хонқа туманларида, Урганч шаҳрида  тадбиркорлар ва аҳоли вакиллари билан мулоқот қилди.

Сайёр учрашувларда 1000 дан ортиқ иштирокчи қатнашди. Банк Бошқаруви раҳбарияти томонидан 182 та мурожаат сайёр учрашув давомида кўриб чиқилди. Аҳоли ва тадбиркорларнинг кўплаб мурожаатлари тадбирлар давомида ўз ечимини топди. 

Очиқ мулоқот руҳида ўтган тадбирларда тадбиркорлар ўз фаолиятига халал бераётган муаммоларни билдирдилар ва кўплаб таклифлар ўртага ташланди. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган бизнес-лойиҳаларга сармоя ажратиш  муҳокамалар марказида бўлди. Экспорт қилувчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди. 

«Қишлоқ қурилиш банк» вакиллари сайёр учрашувлар доирасида ҳудудлардаги қатор кичик бизнес субъектларида ҳам бўлишиб, тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш қувватларини технологик янгилаш, экспортни оширишга ва қўшимча иш ўринлари ташкил этишга қаратилган бизнес лойиҳаларини молиялашга келишилди. 

Сайёр учрашувларнинг навбатдагиси 2019 йилнинг 16 август куни Навоий вилоятида ва Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» Бошқаруви раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтади.

Бундай тадбирлар республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

«Қишлоқ қурилиш банк» – фаровон ҳаётингиз хизматида!

Мурожаат учун телефонлар: (+99878) 150-93-39, 150-39-93

Веб-сайт: www.qqb.uz
Telegram: t.me/QQBank
Facebook:  fb.com/official.qqb.uz

Банк ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Top