Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент марказида йўловчи автобус ва «Ласетти» ўзаро тўқнашди
Жорий йилнинг 15 август куни Тошкент шаҳрининг Амир Темур кўчасида 93-йўналишда қатновчи “MAN” русумли автобус ҳамда “Ласетти” русумли енгил автомобиль ўртасида тўқнашув содир бўлди. Бахтсиз ҳодиса туфайли шикастланганлар йўқ.
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ хабарига кўра, енгил автомобиль ўнгга бурилиш ҳуқуқини берувчи йўл белгисига тўлиқ амал қилмаган. Яъни, чап тарафдан келаётган транспорт воситаларини ўтказиб юбормай ўнгга бурилган ва автобусга урилган ва светофор устунига ҳам зарар етказган.
“Афсуски, сўнгги вақтларда йўлларда транспорт воситаларининг кўпайиб бориши натижасида бундай бахтсиз ҳодисалар тез-тез учраб турибди. Бунинг натижасида айбсиз кимсаларнинг жабрланаётгани, айниқса, ачинарлидир. Аксарият ҳолларда енгил автомобиль эгаларининг йўл қоидаларига тўлиқ амал қилмасликлари, жамоат транспортларига имтиёз бермай ҳаракатланишлари натижасида хунук воқеалар юз бермоқда.
Шу ўринда эслатиб ўтиш ўринли деб ўйлаймиз. Жамоат транспорти, хусусан, автобусларни бошқариш анча мураккаб жараён. Айниқса, тирбанд йўлларда ҳаракатланиш унданда машаққатли.
Азиз ҳайдовчи ва йўловчилар! Шундай экан, йўлларда ҳаракатланганда жамоат транспортларига имтиёз беришингизни, уларнинг эркин қатновига халақит қилмаслигингизни сўраб қоламиз. Зеро, ҳар бир автобусда ўнлаб ҳамшаҳарларимиз, ўзимизнинг яқинларимиз борлигини унутмаслигимиз лозим”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
13:30 / 08.02.2026
Ню Йоркда 11 ёшли ўзбекистонлик қиз автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
16:19 / 07.02.2026
Зарқайнар кўчасида ЙТҲ: икки автомашина тўқнашуви қайд этилди
20:30 / 04.02.2026
Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади
19:53 / 02.02.2026