Жаҳон | 20:07 / 16.08.2019
6235
1 дақиқада ўқилади

Швецияда Марказий осиёлик шахс теракт тайёрлашда гумонланиб ҳибсга олинди

Фото: Fotolia / sebra

Швециянинг Эстерсунд шаҳри суди теракт тайёрлашда гумонланган шахсни ҳибсга олишга ҳукм чиқарди.  

"Суд бугун 14 август куни Эстерсундда теракт уюштиришга уринишда гумонланган эркакни ҳибсга олди", - дейилади баёнотда.

Швеция ОАВнинг хабар қилишича, гумонланувчи йўловчиларни автомобилда босиб кетишга уринган, аммо мақсадини амалга оширолмаган. Унинг автомобилидан полицияда шубҳа уйғотган буюмлар топилган.

Sveriges Radio радиосининг хабарига кўра, у Марказий Осиё давлатларидан биридан бўлиб, Швецияда яшаш учун рухсатнома олишга икки марта уриниб рад жавобини олган. 2016 йилда унга мамлакатни тарк этиш буюрилган, аммо у яшаш учун рухсатнома олишга эришган. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид