Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адвокатлик гувоҳномалари бериш тартиби такомиллаштирилади
2019 йил 17 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакат ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари ҳамда долзарб масалалар кўриб чиқилди.
Депутатларнинг баҳс-мунозарасига сабаб бўлган масалалардан бири «Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасидир, деб ёзади Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси матбуот хизмати.
Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунида адвокатлик гувоҳномасининг шаклини ва уни бериш тартибини тасдиқлаш Адлия вазирлиги ваколатига киритилган.
Муҳокамалар чоғида жамоат ташкилоти ҳисобланган Адвокатлар палатасига бирлашган адвокатларга гувоҳнома нима сабабдан давлат органи, Адлия вазирлиги томонидан берилиши депутатларда савол туғдирди. Лойиҳа ташаббускорлари ва масъул қўмита вакиллари бунга жавобан, адвокатлар инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиши, касби нуқтаи назаридан барча даражадаги ташкилот, идора ва муассасаларга кириши, турли даражадаги мансабдор шахслар билан муомалада бўлишини назарда тутиб, қолаверса, ушбу касб эгаларининг мавқеини кўтариш, айни пайтда масъулиятини ошириш мақсадида Ҳукумат томонидан адвокатлик гувоҳномасини бериш тартиби жорий қилинаётганини қайд этдилар.
Қолаверса, адвокатлик лицензияланиши шарт бўлган фаолият тури ҳисобланиб, лицензия бериш ҳам вазирлик зиммасидаги масъулиятга киради. Таъкидланишича, ушбу қонун лойиҳаси билан адвокатлик гувоҳномалари бериш тартиби такомиллаштирилади, бу борада бюрократик омиллар келиб чиқиши эҳтимолининг олди олинади.
Мавзуга оид
19:01 / 11.07.2026
Уй қурилишига улуш киритган шахсларнинг маблағларини ҳимоя қилиш бўйича қонун лойиҳаси тайёрланди
12:37 / 07.07.2026
Ўзбекистонда алифбо ислоҳоти бўйича қонун қабул қилинди
17:55 / 09.06.2026
«Светофор - йўлчироқ, пароль - ўрон» — депутатлар янги қонунни маъқуллади
11:57 / 17.05.2026