Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбeкистон дeлeгацияси яшил иқлим фондини дастурлаштириш бўйича глобал конфeрeнцияда иштирок этади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов бошчилигидаги делегация Сонгдо шаҳрида (Корея Республикаси) Яшил иқлим фондини дастурлаштириш бўйича глобал конференцияда иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, конференция 19 август куни бўлиб ўтади.
Конференция ишида иштирок этиш доирасида Ўзбекистон делегацияси Яшил тараққиёт глобал институти ва Яшил иқлим фонди билан ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилиш учун икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Корея Республикасига ташриф дастури доирасида Яшил ўсиш глобал институти президенти Пан Ги Мун билан учрашуви бўлиб ўтганди. Унда экология ва иқлим масалалари бўйича Ўзбекистон ва Корея ҳамкорлигини мувофиқлаштириш, Ўзбекистон президентининг Орол денгизи билан боғлиқ долзарб муаммоларни ҳал этишга қаратилган ташаббусларини тарғиб қилишни давом эттириш имкониятлари муҳокама этилганди.
Мавзуга оид
17:47 / 08.01.2025
2024 йил кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил бўлди — тадқиқот
23:00 / 08.10.2024
Путин ўзбекистонлик дипломат Илҳом Неъматовни орден билан тақдирлади
19:58 / 27.05.2024
Эл-Нинё иқлим ҳодисаси якунланди, аммо оқибатлари давом этмоқда
21:34 / 09.01.2024