2019 йил январь-июль ойларида 38 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган
2019 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон Республикасида жами 38 984,9 млрд. сўм қурилиш ишлари бажарилган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,3 %ни ташкил этди. Бу ҳақда Давстатқўм хабар бермоқда.
Жорий даврда жами қурилиш ишлари ҳажми таркибида йирик қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 9 479,7 млрд. сўмни ташкил этди. Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 13,6 %га кўп ишлар бажарилган бўлиб, жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши ўтган йилдаги кўрсаткич даражасидан 1,2 % пунктга камайган.
Кичик корхона ва микрофирмалар томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми жорий даврда қурилиш ишларини бажарган бошқа ташкилотларга нисбатан кескин ошганлиги кузатилди.
Улар ҳиссасига жами қурилиш ишлари ҳажмининг 54,6 %и тўғри келиб, ўтган йилнинг мос давридаги кўрсаткичга нисбатан 3,3 % пунктга кўпайди. Шунингдек, улар ҳиссасига тўғри келган қурилиш ишлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 126,8 %ни ташкил этган ҳолда 21 272,5 млрд. сўм миқдорида қайд этилди.
Норасмий сектор ҳиссасига тўғри келган қурилиш ишлари улуши ўтган йилдаги кўрсаткичга нисбатан 2,1 % пунктга камайиб, 21,1 %ни ташкил этди ва 8 232,7 млрд. сўм миқдорида қайд этилди. Ўтган йилнинг мос давридаги ҳажм билан солиштирганда 109,0 %ни ташкил этгани кузатилди.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича қурилиш ишларининг асосий қисми қурилиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш, турар жой ва яшаш учун мўлжалланган бинолар қуриш ҳамда яшаш учун мўлжалланмаган биноларни қуриш бўйича амалга оширилган қурилиш ишларидан ташкил топди.
Бинолар ва иншоотларни қуриш бўйича қурилиш ишлари таркибида йирик қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш ишлари улуши 21,7 %ни ташкил этиб, ўтган йилдаги кўрсаткичга нисбатан 3,6 % пунктга камайди. Ушбу фаолият турида кичик корхона ва микрофирмалар ҳиссасига тўғри келган улуш ўтган йилдаги кўрсаткичга нисбатан 6,1 % пунктга кўпайиб, 49,9 %ни ташкил этди. Норасмий секторнинг улуши эса ўтган йилдаги кўрсаткичга нисбатан 2,5 % пунктга камайиб, 28,4 %ни ташкил этди.
Фуқаролик объектларини қуриш бўйича йирик қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажмининг улуши 42,8 %ни ташкил этди ва ўтган йилдаги кўрсаткичга нисбатан 8,5 % пунктга кўпайди. Шунингдек, кичик корхона ва микрофирмалар улуши мос равишда 54,5 % (7,7 % пунктга камайиш) ва норасмий секторнинг улуши 2,7 %ни (0,8 % пунктга камайиш) ташкил этди.
Ихтисослаштирилган қурилиш ишлари таркибида йирик қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажмининг улуши ўтган йилдаги кўрсаткичга нисбатан 1,5 % пунктга кўпайди ва 19,7 %ни ташкил этди. Қолган 80,3 % кичик корхоналар ва микрофирмалар ҳиссасига тўғри келиб, ўтган йилдаги кўрсаткичга нисбатан 1,5 % пунктга камайди.
Мавзуга оид
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024
Ўзбекистонда ўртача неча ёшда никоҳ қурилаётгани айтилди
11:19 / 25.10.2024