Банкларда доллар курси 9200 сўмгача кўтарилди
19 август куни Ўзбекистон банклари бир АҚШ долларини 9 200 сўмдан сотишни, 9100 - 9170 сўмдан сотиб олишни бошлади. Сўнгги уч кун ичида банкларда долларнинг курси камида 100 сўмга ошди.
Spot’нинг ёзишича, Америка валютаси курси биржада ҳам ўсиб бормоқда. 16 август куни Ўзбекистон валюта биржасидаги савдолар якуни бўйича бир доллар 9084 сўмга тенг бўлди - бу 15 августдаги кўрсаткичдан 23 сўмга кўп. Савдолар ҳажми 123 миллион долларга етди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 16 августдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 179 сўмга кўтарилган ва 1 доллар 9061 сўмга етган. Бу илк бор расмий курс 9000 сўмлик нуқтадан ошиши бўлди.
Мавзуга оид
12:10 / 03.10.2024
Россия суди АҚШ икки банкининг 372 млн долларлик ҳисобрақамларини хатловга олди
09:30 / 30.09.2024
Тошкентда ўзини банк ходими деб таништириб, ўзганинг 15 млн сўмини ўзлаштирган шахс ушланди
07:50 / 23.09.2024
Банк сири соҳасидаги ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда
08:50 / 20.09.2024