ФХХ 2019 йилда Россияга ўқишга келган хорижликлар ҳақида маълумот берди: ўзбекистонликлар 3-ўринда
Россия федерал хавфсизлик хизматининг чегара хизмати 2019 йил бошидан буён мамлакатга ўқиш мақсадида келган хориж фуқаролари сонини маълум қилди, деб ёзади РБК.
ФХХ 2019 йилгача мамлакатга кираётган хорижликларни рўйхатга олишда статистика қўмитасининг 2000 йилдаги фармонига асосланарди, унда Россияга ўқиш мақсадида келганлар ҳақида маълумот берилмасди. Янгиланган ҳужжатда Россияга киришдан мақсади тўлдириладиган сатрда «иш» ва «ўқиш» сатрлари пайдо бўлди.
ФХХнинг маълумот беришича, жорий йилнинг дастлабки икки чорагида Россияга 181,5 минг хорижлик ўқиш учун келган. Энг кўп талаба Қозоғистондан - 59,3 минг нафар. Кейинги ўринларда эса Хитой ва Ўзбекистондан келганлар жойлашган – мос равишда 21,2 минг ва 14 минг талаба. Тўртинчи ўринда 13,7 минг талаба билан Украина турибди.
Бундан ташқари, Россияга ўқиш учун Эрон, Ҳиндистон, Жанубий ва Шимолий Корея, Миср, Марокаш, Вьетнам ва АҚШдан кўпчилик келади. Буюк Британиядан 767 киши, Канададан 99 киши келган. Белоруссия 231 талаба билан 47-ўринда. Россияга ҳаммаси бўлиб 174 мамлакатдан ўқиш учун келишган.
“Чегара хизматидан олинган маълумотларга эҳтиёткорлик билан ёндашиш керак. Чегара статистикаси хориж фуқаросининг кириш-чиқиш фактини қайд этади. Агарда талаба йил давомида чегарани ўн марта кесиб ўтса, чегарачилар ўн нафар талаба сифатида қайд этишади. Бундан ташқари, визасиз давлатлар фуқаролари ўқиш мақсадида келганини чегарачиларга оғзаки равишда айтишади. Бу маълумотни эса текшириш қийин”, дейди МДУ иқтисодий факультети аҳолишунослик иқтисодиёти лабораторияси мудири Ольга Чудиновских.
Россия таълим вазирлигининг маълумотларига кўра, 2018 йил бошида Россияда 247 мингдан ортиқ хорижлик талабалар бўлган.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024