Жамият | 10:02 / 19.08.2019
10944
1 дақиқада ўқилади

Олмазордаги цех омборхонасида йирик ёнғин содир бўлди

Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати

2019 йилнинг 18 август куни соат 16:48да Тошкент шаҳар Олмазор тумани Широқ кўчаси 104-уйда жойлашган “Teleatlas” хусусий корхонасига қарашли қоғоз маҳсулотларини қайта ишлаш цехида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотида айтилишича, хабар асосида ёнғин жойига зудликда 5та ёнғин ўчириш бўлинмалар жалб этилган. Биринчи бўлинмалар соат 16:55да етиб борган, ёнғин соат 17:02да ўраб олиниб, 19:25да бартараф этилган. 

Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғиндан цехнинг 800 кв. метр майдони сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин оқибатида ишлаб чиқариш цех омборхонасида қоғоз чиқиндилари 90 кв. метр майдонда ёнган. 

Ёнғиннинг тахминий сабаби - очиқ оловдан фойдаланишда эҳтиётсизлик. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мавзуга оид