«Қишлоқ қурилиш банк»: сайёр учрашувлар давом этмоқда
Акциядорлик тижорат «Қишлоқ қурилиш банк» Бошқаруви раҳбарларининг аҳоли ва тадбиркорлар билан сайёр учрашувлари давом этмоқда.
Банк Бошқаруви раиси Баҳодир Муллахонов 16 август куни Фарғона вилоятининг Фарғона, Марғилон, Қўқон шаҳарларида ва Қува туманида ўтказилган сайёр учрашувларда қатнашди.
Банк Бошқаруви раиси ўринбосари Фарҳод Ғофуров Навоий вилоятининг Конимех туманида, Навоий шаҳрида ва Бухоро шаҳрида тадбиркорлар ва аҳоли вакиллари билан мулоқот қилди.
Банк Бошқаруви раиси ўринбосари Алишер Муротов иштирокидаги тадбир Бекобод шаҳрида бўлиб ўтди.
Сайёр учрашувларда иштирокчиларнинг 100 дан ортиқ мурожаатлари кўриб чиқилди. Кўплаб мурожаатлар тадбирлар давомида ўз ечимини топди. Аҳоли ва тадбиркорларни қизиқтирган барча масалалар бўйича тушунтиришлар берилди.
Очиқ мулоқот руҳида ўтган тадбирларда тадбиркорлар ўз фаолиятига халал бераётган муаммоларни билдирдилар ва қатор таклифлар ўртага ташланди. Худудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган бизнес-лойиҳаларга сармоя ажратиш муҳокамалар марказида бўлди. Экспорт қилувчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
«Қишлоқ қурилиш банк» вакиллари сайёр учрашувлар доирасида худудлардаги қатор кичик бизнес субъектларида ҳам бўлишиб, тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш қувватларини технологик янгилаш, экспортни оширишга ва қўшимча иш ўринлари ташкил этишга қаратилган бизнес лойиҳаларини молиялашга келишилди.
Навбатдаги сайёр учрашувлар 2019 йилнинг 19 август куни Қашқадарё вилоятида, 20 август куни Сурхондарё вилоятларида бўлиб ўтади.
«Қишлоқ қурилиш банк» - фаровон ҳаётингиз хизматида!
Мурожаат учун:
Телефонлар: (+99878) 150-93-39, 150-39-93
Веб-сайт: www.qqb.uz
Telegram: t.me/QQBANK
Facebook: fb.com/official.qqb.uz
Банк ахборот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:55 / 04.09.2023
ҚҚБ Бизнесни ривожлантириш банкига айлантирилди
18:55 / 27.12.2022
“Қишлоқ қурилиш банк”: ютуқларимиз асоси – ишонч!
10:26 / 08.10.2022
Жиззахда АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг Жиззах минтақавий филиали собиқ бошқарувчиси 1,5 миллиард сўм кредитни ўзлаштириб юборди
17:00 / 03.06.2022