«Спарк» олиб бераман деб алдаб кетган шахс ушланди
2019 йил 16 август куни Тошкент шаҳрининг Миробод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига қарашли 4-сон ИИБ тергов бўлимидан ҳужжатлар тушган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Уларга кўра, шу йил март ойида Юнусобод тумани 10-даҳада яшовчи 41 ёшли Б.С., қариндоши, 64 ёшли М.Ю. исмли аёлнинг уйида унга имтиёзли кредит асосида фоизсиз “Спарк” русумли автомашина олиб беришини ваъда қилиб, 22 млн. сўм пулларини олиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган. Б.С. ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
07:14 / 04.09.2024
Тошкентда йўл ўртасидаги устунга бориб урилган Cobalt ёниб кетди
11:56 / 23.05.2024
Пойтахт туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминоти тўхтатилади
09:18 / 22.11.2023
Тошкент ИИББ Миробод туманида фуқаро отиб кетилгани ҳақида тарқалган хабарни рад этди
13:15 / 25.07.2023