Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дания қироллик оиласи аъзолари Гренландия сотилиши мумкинлигини айтишди
Дания қироллик оиласи аъзолари АҚШ президенти Дональд Трампнинг Гренландия оролини сотиб олиш бўйича таклифини орол учун мақтов ҳисобланишини ва орол аҳолиси истаса унинг сотилиши мумкинлигини айтишди. Бу ҳақда Newsweek ёзди.
Бундай фикрни Дания қироличаси Маргретте II’нинг келини – малика Антония Шаумбург-Липпе билдирган ва “бундай таклифлар фақат орзу қилинган ҳудудлар”гагина билдирилишини қўшимча қилган.
“Гренландия халқи ўз тақдирини ўзи ҳал қилиши керак”, деб айтган малика.
Унинг ўғли – шаҳзода Марио Макс Шаумбург-Липпе эса Данияга қарашли ушбу оролни яхши кўришини ва унинг аҳолиси “бахтли бўлиши”ни исташини айтган.
“Улар қандай қарорга келсалар ҳам, уларни қўллаб-қувватлаш керак”, деб айтган шаҳзода.
Аввалроқ Трамп ўз атрофидагилар билан оролнинг сотиб олиниши имкониятини муҳокама қилгани маълум қилинганди. Бироқ Дания ҳукумати бунга жавобан орол сотилмаслигини айтган.
Бу орада россиялик мутахассис Константин Ордов оролни 10 трлн долларга баҳолаганди.
Мавзуга оид
21:36 / 08.05.2026
Пентагон НУЖ ҳақидаги ҳужжатларнинг биринчи қисмини эълон қилди
11:29 / 08.05.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида зарбалар алмашинуви рўй берди
08:33 / 07.05.2026
Обама нима учун АҚШ ўзга сайёраликларни яшира олмаслигини тушунтирди
08:24 / 07.05.2026