Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган фуқароларни ОТМга қабул қилиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлган фуқароларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Низомга мувофиқ, тавсияномага эга абитуриентлар учун республика олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул бўйича давлат буюртмаси параметрларига қўшимча равишда алоҳида қабул кўрсаткичлари белгиланади.
Алоҳида қабул кўрсаткичлари ҳар бир ОТМ бакалавриатига (ҳар бир таълим шакли – кундузги, кечки, сиртқи бўйича) давлат буюртмаси параметрларининг 5 фоизини ташкил этади.
Кириш имтиҳонларида тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизидан кам бўлмаган балл тўплаган, тавсияномага эга абитуриентлар талабаликка тавсия этилади.
Низомга кўра, тавсияномага эга абитуриентлар улар учун белгиланган биринчи олий таълим муассасаси бўйича танловда иштирок этади.
Улар мазкур йўналишда ўқишга киролмаган тақдирда, кейинги таълим йўналишларида танловда умумий тартибда қатнашади (яъни, бу йўналишларда тавсияноманинг аҳамияти бўлмайди, барча абитуриентлар қатори умумий рақобатга киришади).
Эслатиб ўтамиз, мазкур Низом талаблари олий ҳарбий таълим муассасалари, Ўзбекистондаги хорижий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари, нодавлат ОТМларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Мавзуга оид
20:38 / 30.09.2024
Путин ҳарбий хизматга чақириш ҳақидаги қарорни имзолади. Армияга 133 минг россиялик олиб кетилади
14:31 / 22.08.2024
Ғарб давлатлари ҳарбий хизматга мажбур украиналик эркакларни қайтаришда Киевга ёрдам бермайди
18:32 / 13.08.2024
Бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови миқдори оширилади
22:06 / 02.08.2024