Новосибирскдаги ЙТҲда етти нафар ўзбекистонлик жароҳат олди
Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 18 август куни Новосибирск областида К-17п трассасининг 374-километрида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.
Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, унда бир киши вафот этди, ҳайдовчи ва микроавтобуснинг 8 нафар йўловчиси, жумладан 7 нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳат олди.
Барча жароҳатланганлар Новосибирск области Карасук шаҳар марказий туман касалхонасига жойлаштирилди.
Ушбу ҳолат юзасидан терговгача бўлган тадбирлар олиб борилмоқда.
Бош консулхона мазкур вазиятни ўз назоратига олди ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва тиббиёт муассасалари билан алоқа ўрнатди.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатишича, Россиянинг Сибир федерал округи (Олтой Республикаси, Олтой ўлкаси, Бурятия Республикаси, Иркутск области, Байкал орти ўлкаси, Кемерово области, Красноярск ўлкаси, Новосибирск области, Новосибирск шаҳри, Омск области, Томск области, Тува Республикаси, Хакасия Республикаси) ҳудудида фуқаролар зарур ҳолатларда Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-383-246-04-85, +7-383-246-04-84, +7-383-246-04-63, +7-383-246-04-64.
Мавзуга оид
08:30 / 11.09.2024
Новосибирскда оғир вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатилди
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024