Иқтисодиёт | 18:27 / 20.08.2019
5741
2 дақиқада ўқилади

«Ўзбекистон ишлаб чиқарувчиларининг рақобатбардошлиги савдо бўйича ҳамкор давлатларникига қараганда паст» - МБ раиси

Фото: KUN.UZ

20 август куни Марказий банкда валюта сиёсати бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротов миллий валюта девальвацияси ва инфляция даражаси, унинг ишлаб чиқаришга таъсири хусусида маълумот берди.

“Валютанинг алмашинув курси девальвацияси рублда 15,1 фоиз, қозоқ тенгесида 14,5 фоиз, сўмда 11,9 фоизга ўзгарган. Сўнгги икки йилда йиғилган инфляция даражаси эса Россияда 8 фоизни, Қозоғистонда 12 фоизни, Ўзбекистонда 30 фоиздан юқорини ташкил этади. Бу ўз-ўзидан валютамизнинг алмашинув курсига таъсир кўрсатади. Чунки сўмнинг қадрсизланиш суръатининг юқори бўлиши ички ва ташқи бозорда рақобатбардошликни пасайтиради. 

Миллий валюта девальвация даражасига нисбатан паст инфляцияга эга бўлган давлатларда иқтисодий рақобатбардошлик сақлаб қолинади. Шу икки омилни Ўзбекистон иқтисодиётида кўрадиган бўлсак, охирги икки йилдаги инфляция даражаси ва миллий валютанинг алмашинув курси девальвация даражаси билан боғлиқлиги бизда асосий савдо ҳамкорларимиздагига қараганда 24 фоизга юқори. Бизнинг алмашинув курсимиз уларга қараганда самарали ишлаяпти, қадри юқорироқ. Лекин бу бизнинг экспортчиларимиз рақобатбардошлигини пасайтиради”, ─ дейди Нурмуротов.

Раиснинг қайд этишича, сўмнинг 24 фоизгача ўсиши, натижада ишлаб чиқариш рақобатбардошлигининг пасайиши 2017 йилда валюта бозори эркинлаштирилгандан кейин ишлатилмай турган валютанинг катта миқдорда кириб келиши билан боғлиқ.

Мавзуга оид