Жамият | 07:39 / 20.08.2019
24815
1 дақиқада ўқилади

Хоразмда юз берган ёнғин оқибатида етти ёшли қиз ҳалок бўлди

Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати

2019 йилнинг 19 август куни соат 15:49да Хоразм вилояти Урганч тумани Ғойбу қишлоғи Зомин кўчасидаги 48-уйда ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотида айтилишича, воқеа жойига зудликда 3та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар чақирилган манзилга соат 15:54да етиб бориб, соат 15:57да ёнғин қуршаб олинган ва соат 16:10да тўлиқ бартараф этилган ҳамда ёнғин қўшни уйларга ўтиб кетиши олди олинган.

Ёнғин оқибатида уйнинг 25 кв. метр майдонда ҳожатхона ва молхона том бостирмаси ҳамда хашаклари ёнган. Ёнғиннинг бошланғич даврида уй эгасининг 2012 й.т. набираси (қиз бола) куйиш тан жароҳати олиб, шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган. 

Ёнғин сабаби аниқланмоқда.  

Мавзуга оид