«Ипотека-банк» АТИБ Бошқаруви томонидан жойларда банк мижозлари билан учрашувлар ўтказилмоқда
«Ипотека-банк» АТИБ Бошқаруви томонидан Республиканинг барча ҳудудларида “Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва уларга амалий кўмак бериш мақсадида” банк мижозлари билан учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.
Шундай учрашувлардан бири куни кеча Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтди.
Учрашувда «Ипотека-банк» АТИБ Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан хизмат кўрсатилаётган кичик бизнес субъектларига, шунингдек экспортёр ва экспорт потенциалига эга бўлган ташкилотларга соҳада яратилаётган қулайликлар, жорий этилган имтиёзлар бўйича тушунтиришлар берилди.
Ҳозирги кунда ҳукуматимиз ҳамда банк томонидан экспорт билан боғлиқ амалиётларни тартибга солиш ва ушбу йўналишда имтиёзлар бериш борасида амалга оширилаётган ишлар алоҳида қайд этилди.
Йиғилишда банк томонидан тадбиркорларга қулай шарт-шароит яратишга қаратилган ишларга тўхталиб ўтилиб, бир неча турдаги хизмат билан бир қаторда интернет банкинг ва мобил банкинг бепул хизмат кўрсатилиши йўлга қўйилгани таъкидланди.
Банк томонидан келгусида молиявий оммабопликни кенгайтириш, молиявий саводхонликни ошириш мақсадида қуйидаги ишлар режалаштирилганлиги маълум қилинди:
- Тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига қулай бўлган жойларда ихчам банк хизматлари марказларини ташкил этиш.
- Банк хизматларини кўрсатиш учун зарур бўлган ҳужжатларни ва жараёнларни янада соддалаштириш;
- Мини банклар ҳамда жамғарма кассалар фаолиятини, операцион жараёнларини қайта кўриб чиқиб мижозларга тез ва сифатли хизмат кўрсатишини ташкил этиш;
- Дистанцион банк хизматлари кўламини кенгайтириш ва ривожлантириш;
- Аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича ишларни янада жадаллаштириш.
Ипотека-банк томонидан мамлакатимиз иқтисодиёти таянчи бўлган кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини доимий равишда Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифалар асосида ҳар томонлама қўллаб қувватлаб борилиши юзасидан барча зарурий чоралар амалга оширилади.
«Ипотека-банк» АТИБ матбуот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
12:40 / 08.01.2024
«Ипотека-банк»да хизмат кўрсатилаётган айрим кластерларнинг қарздорлиги бошқа банкларга ўтказилади
19:00 / 11.07.2023
“Ипотека-банк” АТИБ акциядорлари ўз улушларини сотиш ҳуқуқига эга эканлиги маълум қилинди
21:23 / 24.03.2023
«Ипотека банк» 324 млн долларга сотилгани маълум бўлди
20:00 / 05.04.2022