Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмалиқда ака-уканинг уяли телефонни талашиб қолиши қотиллик билан тугади
2019 йил 20 август куни соат 19:30 ларда, Олмалиқ шаҳар, Абдулла Қаҳҳор кўчасида яшовчи М.А. (1994 й.т.) укаси А.А. (2001 й.т.) билан уяли телефон аппаратини талашиб қолиб, ўзаро келиб чиққан жанжал натижасида ошхона пичоғи билан укасининг бўйин соҳасига бир маротаба санчиб, тан жароҳати етказган.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, А.А. отаси томонидан шифохонага олиб борилаётган вақтда, йўлда вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
М.А. тегишли процессуал тартибда ушланган.
Мавзуга оид
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
00:04 / 20.05.2026
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
18:31 / 18.05.2026