Путин 2024 йилдан кейин нима билан шуғулланиши ҳақида гапиришга ҳали эрталигини айтди
Россия президенти Владимир Путин 2024 йилдан кейин нима билан шуғулланиши ҳақида гапиришга ҳали эрталигини айтди. У 2025 йилда ўзини қандай мақомда кўриши ҳақида сўралган саволга шундай жавоб берган.
“2024 йилга келсак, бу ҳақида гапиришга ҳали эрта. Ҳозир ҳали 2019 йил”, деб айтган Путин.
Гап шундаки, Путиннинг президент сифатидаги жорий ваколатлари 2024 йилда тугайди. У ўзининг интервьюларидан бирида ўз вориси ҳақида 2000 йилдан бери ўйлаб келишини айтган. Путин шу билан бирга унинг давомчиси президент сайловларида овоз бериш билан аниқланишини айтган.
Путин 20 июндаги “жонли мулоқот” вақтида “президент бўлиш жонига тегмаганини” айтганди.
Россия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази раҳбари Валерий Фёдоров Путиннинг вориси қандай бўлиши ҳақидаги фикрлари билан бўлишган. Унинг таъкидлашича, бу одам 40-50 ёшлар атрофида, замонавий ва серғайрат, масъулиятли, давлат бошқаруви тажрибасига эга одам бўлиши лозим. У Путиннинг вориси, шунингдек, кучли феъл-атворга эга ва ватанпарвар бўлиши кераклигини, мамлакатни “янги катта тўлқин”дан сақлаш учун миллий манфаатларни ҳимоялашни билиши лозимлигини айтган. Фёдоровнинг таъкидлашича, Путин ўзига давомчи изламоқда, бироқ бу одам исми яқин орада маълум бўлмайди.
Бу орада “Левада-центр” ўтказган сўровномага кўра, 38 фоиз россияликлар Путинни жорий муддати якунлангандан кейин президент сифатида кўришни истамайди. Бир йил ичида бундай ўйловчи одамлар сони 11 фоизга кўпайган. Путиннинг 2024 йилдан кейин ҳокимият тепасида қолишини истовчилар эса 54 фоизни ташкил қилган.
Bloomberg ахборот агентлиги манбаларига кўра, агар Россияда парламент ислоҳотлари ўтказилса, Путин 2024 йилдан кейин ҳокимиятни бош вазир сифатида ўзида сақлаб қолиши мумкин.
Россия конституциясига кўра, президент икки муддатдан кўпроқ президент лавозимини эгаллай олмайди. Шу сабабли Путин президент сайловларида бошқа иштирок эта олмайди.
Мавзуга оид
22:03 / 15.11.2024
Шолц ва Путин икки йил ичида илк бор телефон орқали мулоқот қилди
22:30 / 14.11.2024
Путин Россияда YouTube фаолияти секинлашгани билан «шуғулланиш»га ваъда берди
20:43 / 13.11.2024
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
22:15 / 12.11.2024