Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Москва ва Европадаги митингларни таққослади
Хельсинкида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Владимир Путинга Россия нима учун ўз фуқароларининг асосий ҳуқуқларини ҳурмат қилмаслиги тўғрисида савол берилди.
Россия президенти бу саволга жавобан «Россия ўз фуқаролари ҳуқуқларини ҳурмат қилишини» айтди.
«Сиз айтаётган воқеалар умуман бутун дунё учун ва хусусан Европа учун янгилик эмас. Биз Европанинг кўплаб пойтахтларидаги бунга ўхшаш воқеаларни диққат билан кузатиб борамиз. У ерда бўладиган воқеалар анча кенг миқёсдаги тусга эга. Уларда ҳам сиёсий шиорлар бўлади. Қатнашчилар учун оғир оқибатларга олиб келади», — деди Путин.
Россия президенти Европадаги норозилик намойишларида ҳалок бўлганлар, минглаб жароҳат олган намойишчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари бўлишини қўшиб қўйди.
У фуқаролар ўз қарашларини митинглар орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканлигини билдирди.
«Рухсат берилмаган намойишларга Европанинг бошқа мамлакатларида бўлгани каби ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўз муносабатини билдиради. Намойишчилар ҳам, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳам амалдаги қонунга риоя қилишлари муҳим. Қонунни бузганлар жавобгарликка тортилади», — деди Путин.
Мавзуга оид
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026
Зеленский Путинга G7 саммитида учрашув ўтказишни таклиф қилди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
10:02 / 13.06.2026