Жиззахнинг «Манас-14» ЙПХ масканида чақалоқ дунёга келди
13 август куни Тошкент – Самарқанд йўналишида ҳаракатланиб келаётган автомобиль салонидаги йўловчилардан бири Ҳ.Қоражонбекованинг тоби қочганини сезган ҳайдовчи «Манас-14» йўл патруль хизмати масканида автомашинани тўхтатади.
М-39 «Олмаота – Тошкент – Термиз» автомобиль йўлининг Жиззах вилоятидан ўтувчи 939-километрида жойлашган «Манас» йўл патруль хизмати масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторлари ҳолатни кўриб, аёлни зудлик билан постда ташкил этилган тиббий ёрдам кўрсатиш хонасига олиб киришади.
Ҳомиладорликнинг сўнгги ойларида бўлган Х.Қоражонбекова шу ерда кўзи ёриб, қиз фарзандни дунёга келтиради.
Йўл патруль хизмати ҳодимлари ва тиббиёт ходимлари шу куни она ва боланинг ҳаётини сақлаб қолишди.
Жиззах вилоят ИИБ ЙҲХБ ташаббуси билан узоқ масофага ҳаракатланувчи ҳайдовчи ва йўловчиларга тиббий ёрдам кўрсатиш хонаси ҳайдовчиларнинг ҳушёрлигини, айниқса, транспорт бошқарувчиларининг рул бошқараётиб ухлаб қолишининг олдини олиш, ҳайдовчилар ва йўловчиларга сифатли, тез тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида ташкил этилганди.
Шифокорларнинг билдиришича, бугун она ва бола соғлом. Уларнинг ҳолидан мунтазам хабар олинмоқда. Жиззах вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари байрам арафасида Ҳ.Қоражонбекова хонадонида бўлиб йўл патруль постида дунёга келган чақалоқнинг ҳолидан хабар ҳам олишди.
Мавзуга оид
12:31 / 10.11.2024
2024 йилда Жиззах вилоятида болалар иштирокида 59 та ЙТҲ содир бўлди
15:56 / 08.10.2024
Туғуруқхоналардаги ўлимни қандай камайтириш мумкин? – Саудияда ишлаётган ўзбек шифокори билан суҳбат
09:56 / 24.09.2024
Жиззахда ҳайдовчи Дамасга катта ёшдаги 14 кишини миндириб ҳаракатланди
14:28 / 08.09.2024