Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон Хитойни АҚШ учун бош хавф деб атади
Пентагон раҳбари Марк Эспер Fox News телеканалига интервьюсида “АҚШ учун қайси давлат хавфлироқ – Хитойми ёки Россия?” деган саволга жавоб берди.
“Фикримча, узоқ муддатли истиқболда Хитой иқтисодий имкониятлари, сиёсий вазни ва амбициялари ҳисобга олинса, энг катта муаммодир. Улар бизни, доктринамизни ўрганиб чиқишган”, деб айтган Эспер.
Август бошида Эспер “Хитойнинг ҳарбий фаоллиги ва у томонидан амалга оширилувчи таловчи ва режали иқтисодий сиёсат халқаро ҳуқуқ меъёрларига хавф солишини” айтганди.
Июль охирида АҚШ ҳарбий разведкаси раҳбари Роберт Эшли ҳам Россия ва Хитойдан билдирилувчи хавфларни таққослаган. Унинг фикрлари Эспернинг Хитой узоқ муддатли истиқболда иқтисодиёт соҳасида етакчи сифатида хавфлироқ экани борасидаги фикрлари билан мос тушган. Бироқ Эшлининг фикрича, қисқа муддатли истиқболда “бир неча минг ядро заряди”га эга Москва хавфлироқдир.
Мавзуга оид
22:16 / 18.06.2026
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12 / 18.06.2026
Нефть нархи АҚШ ва Эрон уруши бошланганидан бери энг паст даражага тушди
13:35 / 18.06.2026
АҚШ-Эрон президентлари ўзаро англашув меморандумини имзолади
10:00 / 18.06.2026