Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Песков Путиннинг маълумотлари ўзгартирилганининг эҳтимолий сабабини маълум қилди
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Росреестрдан олинган кўчирмада Владимир Путиннинг исми ва фамилияси нима учун ўзгартирилганини билмаслигини айтди.
Бир неча кун аввал “Собеседник” нашри Путиннинг кўчмас мулки ҳақида Росреестрдан олинган кўчирмада унинг фамилияси ва исми Игорь Петрович Сергеев-Градскийга ўзгартирилгани ҳақидаги мақолни чоп этган.
Песковнинг фикрича, бу давлат раҳбарининг хавфсизлиги манфаатида қилинган бўлиши мумкин.
“Бирор нарса айта олмайман, чунки бу ҳақида маълумотга эга эмасман”, деб айтган Песков журналистларга.
Шу билан бирга Песков “бу Путин давлат томонидан қўриқланувчи объект, мамлакатдаги энг қўриқланувчи киши ҳисобланиши ва эҳтимол хавфсизликни таъминлаш қоидалари билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги” айтган.
Мавзуга оид
22:05 / 02.06.2026
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россияга боради
22:33 / 29.05.2026
Путин Арманистоннинг Евроиттифоққа интилишига муносабат билдирди
18:09 / 29.05.2026
Россияда Путиннинг умрини узайтириш бўйича дастур ишга туширилди — WSJ
16:36 / 28.05.2026