Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маданият тизимидаги халқаро танловларда иштирок этиш учун қандай тартибда пул ажратилади?
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Маданият вазирлиги масъул ходимлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Унда мутасаддилар Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан мамлакат ёшларининг халқаро тоифадаги танлов ва фестивалларда иштирок этишлари учун қандай тартибда маблағ ажратилишини тушунтириб берди.
«Аввало, ўтказиладиган халқаро танлов ёки форумнинг жаҳон миқёсидаги статусига эътибор берилади. Агар унда қатнашиш орқали ёшларимиз Ўзбекистонни халқаро доирада танитишга хизмат қилса, албатта, пул ажратилади», дейди Жамғарманинг лойиҳаларни амалга ошириш ва стратегик ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Элмурод Нажимов.
Шунингдек, Элмурод Нажимовнинг қўшимча қилишича, жамғарма ҳисобидан хорижий танловларда қатнашишни хоҳловчилар электрон ёки қоғоз шаклидаги ариза билан жамғармага мурожаат қилишлари лозим. Танлов ҳақида ўрганиб чиқилганидан сўнг мутасаддилар томонидан жавоб хулосаси берилади.
Мавзуга оид
21:54 / 21.04.2026
“Солиқ тўламайман дейишга ор қилиш керак” - маданият вазири
20:28 / 12.01.2026
Антикоррупция агентлиги ҳукуматдан Озодбек Назарбековга чора кўришни сўради
07:32 / 19.08.2025
Россиянинг «Comedy Club» телешоуси Ўзбекистонда тақиқлангани маълум бўлди
00:26 / 14.05.2025