Жаҳон | 21:45 / 23.08.2019
13429
1 дақиқада ўқилади

Трамп Америка компанияларига Хитой ўрнига бошқа бозор топишни буюрди

Фото: REUTERS / Kevin Lamarque

АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойнинг янги божларига нисбатан янги жавоб чораларини эълон қилишини билдирди.

"Бизнинг мамлакатимиз аҳмоқона тарзда кўп йиллар давомида Хитой билан триллионлаб долларларни йўқотди. Улар йилига юз миллиардлаб долларлик интеллектуал мулкимизни ўғирлашди ва буни давом эттиришни хоҳлашмоқда. Бунга йўл қўймайман! Бизга Хитой керак эмас ва ростини айтсам, уларсиз анча яхши бўлади", - деб ёзди Трамп Twitter саҳифасида.

У "Американинг буюк компанияларига Хитой ўрнига зудлик билан бошқа бозор топиш буюрилганини" айтди ва уларни барча ишлаб чиқаришларни АҚШга кўчиришга чақирди.

Трамп шунингдек, "барча ташувчиларга, хусусан FedEx, Amazon, UPS и USPS" компанияларини Хитойга фентанил етказиб беришни рад этишга чақирди.

Мавзуга оид