Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адлия вазирлиги қошидаги фондда ишлашини айтиб, фирибгарлик билан шуғулланган шахс ушланди
2019 йил 20 август куни Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туман ИИБга ҳужжатлар тушган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Уларга кўра, 2018 йил 26 декабрь куни Паркент тумани Бодомтепа маҳалласида яшовчи 52 ёшли М.А. Барданкўл қўрғонида 27 ёшли И.Ш.га ўзини Адлия вазирлиги қошидаги «Меҳр-Шафқат» хайрия жамоат фондида ишлашини айтиб, унга Юқори Чирчиқ тумани Саксонота МФЙ ҳудудида қурилаётган намунали уйлардан бирини ҳамда давлат томонидан мусодара қилинган «Жентра» русумли автомашинани олиб беришини ваъда қилган. Сўнг ундан 6 000 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.
Шунингдек, М.А. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2019 йил 25 март куни Юқори Чирчиқ тумани Янгибозор қўрғонида Нурафшон шаҳар Бирлик маҳалласида яшовчи 32 ёшли О.К. исмли аёлга Ийк ота маҳалласида қурилаётган уй-жой ва Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Навоий кўчасидан 1 та 4-хонали, 1 та 5-хонали ҳамда автомашина олиб беришини ваъда қилиб, ундан 23 900 АҚШ доллари олиб берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, М.А. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:58 / 02.06.2026
Юқори Чирчиқда қувурга тушиб кетган 5 ёшли бола қутқариб қолинди
20:36 / 22.04.2026
Юқори Чирчиқда ўқувчи қизга шилқимлик қилган мактаб директори 5 суткага қамалди
23:08 / 23.02.2026
Ижтимоий тармоқлардаги «дипфейк» фирибгарликлар рекорд даражага етди
15:24 / 19.02.2026