Жамият | 17:16 / 26.08.2019
12973
3 дақиқада ўқилади
Реклама

«Асака» банк: мурожаат қоғозда қолиб кетмайди

Ҳар бир мижознинг эҳтиёжларини тушуниш ва қаноатлантириш, иқтисодиётнинг турли соҳасида фаолият кўрсатувчи йирик корхоналардан бошлаб, кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг талабларига жавоб бериш тижорат банкларининг муҳим вазифаларидан саналади. «Асака» акциядорлик тижорат банки ҳам тадбиркорларнинг йирик лойиҳаларини амалиётга татбиқ қилишда асосий ҳамкорларлардан бири сифатида фаолият юритиб келмоқда. «Асака» банк Бошқаруви раиси ўринбосари Бобохон Абдуллаев 23-24 август кунлари Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида тадбиркорлар ва аҳоли вакиллари билан мулоқот ўтказди.

Очиқ мулоқот руҳида ўтган тадбирларда тадбиркорлар ўз фаолиятига халал бераётган муаммоларни айтиб ўтишди.

Банк бошқаруви раиси ўринбосари мурожаат қилган ҳар бир тадбиркор билан юзма-юз суҳбатлашди, муаммоларини тинглади. Билдирилган таклифлар қоғозда қолиб кетмаслигини таъкидлаб, мижозларни қўллаб-қувватлаш ва амалий ёрдам кўрсатиш учун барча тадбирлар белгилаб олинди.

– Мижоз банкка эмас, банк мижозга хизмат қилиши керак, деган тамойил иқтисодий ислоҳотларимизнинг бугунги босқичда амалий аҳамият касб этаётган шиорга айланди, – деди Б.Абдуллаев. – Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ташкил этилаётган шундай сайёр қабуллардан кўзда тутилган мақсад, жойларда бевосита тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан юзма-юз суҳбатлашиб, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш, тадбиркорларга ёрдам бериш билан бир қаторда банк ва тадбиркор ўртасидаги ҳамкорлик самарадорлигини ошириш юзасидан таклифларни йиғишдир.

Сайёр учрашувлар мижозлар билан мулоқотнинг самарали формати сифатида ўзига хос аҳамият касб этмоқда. Бўлиб ўтаётган тадбирлар аҳолининг ва тадбиркорларнинг банк хизматларига муносабатини ҳам аниқлашга ёрдам бермоқда. Бу эса банкнинг барқарор ва замонавий хизматлар кўламини кенгайтиршда долзарбдир.

«Асака» банк – Сизнинг бизнес фаолиятингиздаги ишончли ҳамкорингиз!

Мурожаат учун телефонлар: (+99871) 200-55-22

Веб-сайт: www.asakabank.uz

Telegram: t.me/bank_asaka

Facebook: fb.com/bankasaka

Instagram: @asaka_bank

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид