Жаҳон | 00:46 / 27.08.2019
8651
2 дақиқада ўқилади

Трамп Эрон президенти билан учрашишга қаршимаслигини айтди 

АҚШ президенти Дональд Трамп агар тўғри шароитлар юзага келса, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билан учрашиши мумкинлигини айтди.

“Агар шароитлар тўғри, мақбул бўлса, мен, албатта, бунга рози бўлардим”, деб айтган Трамп Франция президенти билан матбуот анжуманда журналистларнинг саволларига жавобан.

“Биз Эронда тузумнинг ўзгаришини эмас, ядро қуроли, баллистик ракета бўлмаслигини истаймиз”, деб қўшимча қилган АҚШ президенти. 

Трамп, шунингдек, Макрон унга Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифнинг G7 саммити вақтида у ўтган Биаррицга келиши ҳақида Зариф келишидан анча олдин хабардор қилганини айтган.

АҚШ президенти келгусида унга Вашингтонни Эрон ядро келишувидан чиқаргани учун ҳали миннатдорлик билдиришларини таъкидлаб ўтган.  

“Ўйлашимча, келишувнинг тузилишини истаган давлатлар мен қилган ишни борган сари маъқулламоқдалар. Бу давлатлар бир кун келиб менга раҳмат айтадилар, деб ўйлайман”, деган Трамп.

Президент Вашингтоннинг бу ҳаракатлари тўғри, келишув эса ёмон бўлганини ва шу сабабли Теҳрон билан янги келишув тузилишига эришмоқчилигини қўшимча қилган. 

Май ойида Руҳоний АҚШ раҳбарияти билан музокараларга қарши эмаслигини айтган. Бироқ бунинг учун Вашингтон Теҳрондан санкцияларни олиши ва “Эрон халқини таҳқирлашни бас қилиши кераклигини” таъкидлаб ўтган.

Мавзуга оид