Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Учқўрғон ёғ-мой»даги давлат улуши сотувга қўйилмоқда
Давлат активларини бошқариш агентлигининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси “Учқўрғон ёғ-мой” АЖ устав капиталидаги давлат улуши сотувга қўйилаётгани ҳақида маълум қилди.
Корхона ҳидсизлантирилган тозаланган пахта ёғини ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Давлат акцияларини савдоларга қўйиш санаси ва жойи – давлат акциялари 2019 йил 2 октябрдан “Тошкент РФБ” АЖ савдоларига қўйилади.
Давлат акцияларини эмитент устав фондидаги фоизи – 51,7 фоиз. Савдога чиқарилаётган акцияларининг умумий сони – 527 746 (беш юз йигирма етти минг етти юз қирқ олти) дона оддий акция.
Бир дона акциянинг номинал қиймати 3 034 (уч минг ўттиз тўрт) сўм бўлиб, бир дона акциянинг савдога қўйишдаги бошланғич нархи – 42 693 (қирқ икки минг олти юз тўқсон уч) сўм.
Акциялар пакетининг савдога қўйишдаги бошланғич нархи – 22 531 059 978 (йигирма икки миллиард беш юз ўттиз бир миллион эллик тўққиз минг тўққиз юз етмиш саккиз) сўм. Эмитентнинг устав фонди миқдори (пул ифодасида) – 3 094 683 034 (уч миллиард тўқсон тўрт миллион олти юз саксон уч минг ўттиз тўрт) сўм.
Биржа битими энг юқори таклифни тақдим этган талабгор билан биржа қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Мавзуга оид
21:57 / 13.03.2026
Наманганда машинада мегафондан фойдаланган ҳайдовчи “права”сидан айрилди
08:22 / 13.03.2026
Наманган ва Сурхондарёда мансабдорларнинг ноқонуний ҳаракатлари тўхтатилди
21:08 / 06.03.2026
Наманганда аёл жазмани билан биргаликда ёлланма қотил орқали эрини ўлдирмоқчи бўлди
19:10 / 19.02.2026