Жиззахда «Ёшлар инновацион маркази» ишга тушди
Жиззах вилоятида 800 минг нафардан ортиқ 30 ёшгача бўлган ёшлар бор. Энг улуғ ва энг азиз бўлган мустақиллик байрами арафасида Жиззах шаҳрида барча қулай шароитларга эга «Ёшлар инновацион маркази»нинг очилиши вилоят ёшлари учун ажойиб туҳфа бўлмоқда. Бинода фаоллар зали, форумлар зали, семинар ва конференция зали, ахборот-ресурс маркази, замонавий кутубхона ҳамда 50га яқин тил ўқитиш курслари ва касб-ҳунар тўгараклари мавжуд. Барча замонавий шароитларни ўзида мужассам этган марказ ёшларни тадбиркорлик, китобхонлик, ахборот технологиялари, инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш, ёшларни оила қуришга тайёрлаш, уларга психологик хизмат кўрсатиш ҳамда лидерлик қобилиятини шакллантириш бўйича иш олиб боради.
— Илгари бошқа тенгдошларимизга ҳавас қилардик. Вилоят марказида қад ростлаётган «Ёшлар инновацион маркази»нинг фойдаланишга топширилишини интиқиб кутардик. Энди бўш вақтимизни мазмунли ўтказадиган марказимиз бор. Замонавий кутубхона-ю, барча қулайликларга эга турли касб-ҳунар тўгаракларини айтмайсизми. Қисқа фурсатда улар мен каби барча ёшларнинг севимли масканига айланади. Шундай шароитларни яратиб бераётган юртбошимизга жиззахлик ёшлар номидан ташаккур билдираман, – дейди Ёшлар иттифоқининг Жиззах вилояти Кенгаши сардори Меҳрижон Шаропова. — Бугундан марказдаги мушоиралар тўгарагига аъзо бўлмоқчиман. Келгусида севимли адибларимиз билан ташкил этиладиган ижодий кечаларда ҳам ўз ижодим билан фаол қатнашишни ният қилганман.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти Кенгаши раиси ўринбосари Шоҳида Даманова вилоят кўркига кўрк қўшган «Ёшлар инновацион маркази»да барча машғулотлар интерфаол усулларда олиб борилиши, маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирокида онлайн илмий мулоқотлар, маҳорат дарслари, семинар-тренинглар ўтказилиши режалаштирилганини таъкидлади.
Бугундан рус ва инглиз тиллари, ментал арифметика, рассомчилик, шахмат-шашка, волейбол, бокс тўгараклари, касб-ҳунарга йўналтириш, психологик маслаҳат бериш каби қатор хоналар жиззахлик ёшлар ихтиёрига топширилди. Энг қизиғи, машғулотларнинг барчаси бепул.
Бир сўз билан айтганда, ушбу кун вилоят ёшлари учун узоқ йиллар унутилмайди. Улар эндиликда мазкур марказда Ёшлар иттифоқининг энг фаол аъзолари сифатида илм олади, ҳунар ўрганади.
Мавзуга оид
12:31 / 10.11.2024
2024 йилда Жиззах вилоятида болалар иштирокида 59 та ЙТҲ содир бўлди
09:56 / 24.09.2024
Жиззахда ҳайдовчи Дамасга катта ёшдаги 14 кишини миндириб ҳаракатланди
14:28 / 08.09.2024
Бировнинг номига 20 млн сўм кредит олиб ўзлаштириб юборган шахс ушланди
01:05 / 16.08.2024