Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вазирлик ва идораларда инновацияларни жорий қилиш бўйича масъул ходим лавозими жорий қилинади — Инновацион ривожланиш вазирлиги
28 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Бирлашган Араб Амирликларининг Вазирлар Маҳкамаси ишлари бўйича ва келажак вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг давлат органи вакиллари учун “Инновация бошқаруви” бўйича семинар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш учун Бирлашган Араб Амирликларининг молиявий ва техник ёрдамини жалб этиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида ўтказилмоқда. Бу эса давлат бошқаруви органлари ходимларининг инновациялар соҳасидаги малакасини оширишга хизмат қилиши таъкидланган.
Тренинг натижаларига кўра вазирлик ва идораларда инновацияларни жорий қилиш бўйича масъул ходим лавозими жорий қилиниши кутилмоқда.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов айни пайтда мамлакатимизда ҳамкорликнинг 17 йўналиш бўйича маҳаллий кадрларни қайта тайёрлаш бўйича ишлар амалга оширилаётганини таъкидлаган.
— Ўтказилаётган семинар ва тренинглар давлат хизматчиларининг халқаро экспертлардан янги билим ва малакаларни ўзлаштиришлари учун мўлжалланган. Бу ўз навбатида иш самарадорлигини ошириш, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, ташаббускорлик ва натижадорликка эришишга олиб келади. Ҳамкорлик доирасида ўтказилган тадбирлар муҳим аҳамиятга эга эканини исботламоқда, мамлакатимиз учун бундай кенг ҳамкорлик айни муддаодир, — деган А.Абдуҳакимов.
БАА ҳукуматида иш самарадорлигини ошириш йўли билан инновацияларни жорий қилиш мақсадида БАА вазирлик ва идораларида “Инновацияларни жорий қилиш бўйича масъул” лавозими жорий қилинган бўлиб, у давлат органларига инновацияларни жорий этиш ҳамда хизматчиларнинг инновацион маданиятини ошириш бўйича ишларни амалга оширади. Шунингдек, инновацияларни жорий қилиш бўйича масъул шахс ғоялар таклиф этади, инновацион ташаббуслар ишлаб чиқади, БААнинг дунёда етакчи давлатлардан бири бўлишини таъминлайди.

Муҳаммад бин Рашид номли Марказ директори Худ Ал-Хашимий бу тизимни шундай изоҳлаган:
— Аксарият ҳолларда инновациялар бу интизом, режа ва бошқарув жараёнлари натижасидир. Инновацияга ҳар қандай лойиҳа каби ёндошиш, яъни мақсадларни белгилаш, босқичларга бўлиш, муддатларни белгилаш, самарадорликни баҳолаш, шунингдек, инсон ва молиявий ресурсларни жалб этиш зарур.

Инновация алоҳида одамлар, хусусий ташкилотлар ва давлат томонидан инновацион ғояларни ишлаб чиқиш ва янги маҳсулотларни тақдим этиш орқали халқнинг турмуш сифатини ўсишини таъминлайди. Шу билан бир қаторда айнан инновациялар иқтисодий барқарорликни таъминлайди, рақобатбардошлик даражасини оширади, даромадларнинг ўсишига сабаб бўлади, янги иш ўринлари ташкил этилишига кўмаклашади. БААнинг бу борадаги тажрибасини ўрганишга қаратилган мазкур тадбир ўз ишини давом эттирмоқда.
Мавзуга оид
12:27 / 24.11.2022
“Зиёли қатлам устидаги тажрибаларда эҳтиёткорлик лозим”. Мутахассислар – докторантура қабулидаги беқарорлик ҳақида
10:54 / 17.11.2022
Докторантурадаги алғов-далғов: имтиҳон натижалари бекор қилиниши ортида моддий манфаат ётибди(ми?)
17:10 / 01.05.2022
Иброҳим Абдураҳмонов олий таълим муссасаларидаги янги проректорлик лавозими қандай натижа келтираётгани ҳақида гапирди
13:55 / 25.07.2021