Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди:
45-модданинг (Жазони ижро этиш муассасаларининг турлари) иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди:
«Жазони ижро этиш муассасалари жумласига қуйидагилар киради:
жазони ижро этиш колониялари, шу жумладан даволаш ҳуқуқи асосидаги колониялар;
тарбия колониялари;
турмалар;
маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналар».
Шу вақтгача жазони ижро этиш муассасаларига қуйидагилар кирган:
жазони ижро этиш колониялари;
тарбия колониялари;
турмалар.
Қуйидаги мазмундаги 52-1-модда билан тўлдирилди:
«52-1-модда. Маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналар
Маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналар бемор маҳкумларни сақлаш ва уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун мўлжаллангандир»;
54-модда (Маҳкумларни жазони ўташ учун жўнатиш):
қуйидаги мазмундаги иккинчи - тўртинчи қисмлар билан тўлдирилди:
«Ушбу муддат давомида маҳкум:
қариндошлари ёки бошқа шахслар билан бир марта қисқа муддатли учрашиш;
ўз шахсий маблағлари ҳисобидан тўланадиган, ўн беш дақиқа давом этадиган бир марта телефон орқали сўзлашиш ҳуқуқига эга.
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар суд ҳукми билан белгиланган режимнинг турига мувофиқ жазони ижро этиш муассасаларига жўнатилади.
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни жўнатиш ушбу Кодекснинг 58-моддаси талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилади»;
иккинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисобланади;
59-модданинг биринчи қисмидаги «Ихтисослашган даволаш муассасаларида» деган сўзлар «Даволаш ҳуқуқи асосидаги колонияларда ва маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналарда» деган сўзлар билан алмаштирилди;















