Россияда ахлоқ тузатиш марказидан 4 нафар маҳбус қочиб кетди
Байкалорти ўлкасида ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган тўрт маҳбус қочиб кетди. Уларнинг икки нафари Чита ва Амур областида қўлга олинган.

Фото: Sputnik
Россиянинг Байкалорти ўлкасида жойлашган Нерчинск шаҳридаги 1-сонли ахлоқ тузатиш марказидан тўрт нафар махбус қочиб кетди. Федерал жазони ижро этиш хизмати бошқармасининг («УФСИН») маълум қилишича, уларнинг икки нафари Чита ва Амур областидан топилган.
Қайд этилишича, Русин фамилияли биринчи маҳбус Читада ушланган. «Жисмоний куч ишлатилмади ва махсус воситалар қўлланилмади», — дейилади хабарда.
Иккинчи маҳбус — Чекришев эса Амур областидаги уйи манзилида қўлга олинган. «Ахлоқ тузатиш маркази ходимлари мажбурий ишларга жалб этилган ушбу маҳкумга тайинланган жазони ўзгартириш учун судга ҳужжатларни юборади», — дея таъкидланади «УФСИН» хабарида.
Байкалорти ўлкаси Тергов қўмитаси тергов бошқармасига ҳолат бўйича текширув ўтказиш топширилган.
«Тергов қўмитаси терговчилари зарурий ўрганиш ишларини олиб боради. Нерчинскда жойлашган Ахлоқ тузатиш маркази раҳбарияти ва ходимлари сўроқ қилинади. Терговчилар маҳкумларнинг яшаш шароитларини тартибга солувчи ҳужжатларни ва уларнинг муассасада қандай назорат қилинганини ўрганади», — дейилади идора матбуот хизмати хабарида.
Telegramʼдаги Baza ва Shot каналларининг ёзишича, қочиб кетган маҳбуслар сони беш нафарни ташкил этади. Маълумотларга кўра, улар қочишдан олдин тартиббузарлар хонасида бўлган ва ҳеч қандай қаршиликсиз муассасадан чиқиб кетган. Жазони ижро этиш марказида тунда соқчи бўлмаган, фақат битта навбатчи ишлаган холос.
Куни кеча Россияда колониядан 6 нафар маҳбус қочиб кетгани тўғрисида хабар берилганди. Липецк областидаги 2-сонли жазони ижро этиш колониясидан қочган олти нафар маҳбусдан тўрт нафари ўзбекистонлик эканлиги айтилган.
Тавсия этамиз
«Арсенал» «Реал»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди. Артета буни қандай уддалади ва «Мадрид»нинг муаммоси нимада?
Спорт | 12:20
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Исроилнинг Эронга зарбаси Трамп томонидан қўллаб-қувватланмади
Жаҳон | 19:46
-
«Менга бу медал ва қоғозларнинг кераги йўқ» – Washington Post Сумига ракета зарбаси кунидаги тақдирлашда қатнашган ҳарбийлар билан гаплашди
Жаҳон | 19:16
-
Тошкент аэропортида юкларни сақлаш учун автоматик жавонлар пайдо бўлди
Жамият | 19:14
-
Хоразмда уч қаватли савдо дўконида ёнғин чиқди
Жамият | 19:12
Мавзуга оид

16:59 / 14.04.2025
«Крокус» терактида айбланаётган тожикистонликлар ақли расо деб топилди

14:07 / 14.04.2025
Россияда мушкул аҳволда қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди

10:30 / 14.04.2025
Шолц Россиянинг Суми шаҳрига зарбасини «ваҳшиёна ҳужум» деб атади

22:54 / 13.04.2025