Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эндиликда ўта оғир жиноят учун озодликдан маҳрум қилинган маҳкумлар ҳам сайлов ва референдумларда қатнаша олади
Президент имзолаган янги қонунга кўра, маҳкумлар ҳуқуқларини таъминлашни сўраб Омбудсманга, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотларга мурожаат қилиши мумкин.
28 август куни президент томонидан имзоланган қонун билан Жиноят-ижроия кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Унга кўра, маҳкумларнинг ўзига нисбатан инсоний муомалада бўлинишига, шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилинишига, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга), Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилига (Болалар омбудсманига) ҳамда инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро органларга мурожаат қилишга бўлган ҳуқуқлари мустаҳкамланмоқда.
Шунингдек, оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этгани учун озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумларнинг сайловларда ҳамда референдумда иштирок этишга бўлган ҳуқуқи белгиланмоқда.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.