Жаҳон | 23:26 / 30.08.2019
49185
1 дақиқада ўқилади

Англияда “Жигулилар қабристони” топилди (фото)

Англияда эски ва баъзилари анча яхши ҳолатда бўлган “Жигули” машиналари “қабристони” топилди. Юзлаб машиналар очиқ жойда занг босиб ётибди.

Маълумки, собиқ иттифоқда ишлаб чиқарилган “Жигули” машиналари иттифоқдан ташқарида ҳам сотилган. Бу маркадаги автомобиллар айниқса Канада ва Британия аҳолисига хуш келган. Бироқ ҳамма машиналарни ҳам бирдек тақдир кутади – улар эртами-кечми чиқиндихонага тушади.

Ташландиқ “Жигули”лар  суратини британиялик Жеймс Смит ижтимоий тармоқларда жойлаштирган ва бир пайтлар ўзи ҳам шундай машина минганини таъкидлаб ўтган.

Суратларда ВАЗ-2101, ВАЗ-2102, ВАЗ-2104 ва ВАЗ-2107 моделидаги машиналарни кўриш мумкин. Мутахассислар машиналарнинг давлат рақамига кўра, машиналардан 1963 йилдан 1983 йилгача фойдаланилганини айтишлари мумкин. 1983 йилдан кейин эса автомобил рақамлари формати ўзгарган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид