Спорт | 21:19
2804
2 дақиқада ўқилади

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан яна бир совринни қўлга киритди

«Шаҳарликлар» Англия Кубоги финалида «Челси»ни мағлуб этди. Февраль ойида жамоа Лига Кубогини ҳам қўлга киритган эди.

Фото: tribuna.uz

«Манчестер Сити» клуби Англия Кубоги финалида «Челси»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ягона голни 72-дақиқада Антуан Семеньо урди.

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда тушиб, ўйин охиригача ҳаракат қилди.

Бу «Манчестер Сити» клубининг мавсумдаги иккинчи соврини бўлди. Февраль ойида жамоа Лига Кубогида ғалаба қозонган эди.

«Манчестер Сити» умумий ҳисобда 8-марта Англия Кубогини қўлга киритди ва бу кўрсаткич бўйича «Ливерпуль», «Челси» ва «Тоттенҳэм» билан тенглашди. Ушбу совринни энг кўп марта «Арсенал» қўлга киритган – 14. «Манчестер Юнайтед» ҳисобида 13 та Кубок бор.

Шу билан бирга, «шаҳарликлар» айни пайтда Англия Премьер Лигаси ғолиблиги учун ҳам курашмоқда. Турнир якунланишига 2 тур қолганида Пеп Гвардиола шогирдлари пешқадам «Арсенал»да икки очко ортда бормоқда.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид