Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Берлинда Россия махсус хизмати ходими Грузия фуқаросини ўлдиргани тахмин қилинмоқда
Берлинда Грузия фуқаросини ўлдиришда гумонланаётган шахс Россия махсус хизмати ходими бўлиши мумкин. Бу ҳақда Германиянинг Spiegel, Британиянинг Bellingcat ва Россиянинг The Insider нашрлари биргаликда ўтказган суриштирув хулосасида айтилмоқда.
Spiegel журналининг ёзишича, у виза олиш учун тақдим этган ҳужжатда ўзини Вадим Андреевич Соколов деб таништирган, ёши 49 далигини, иркутсклик эканлигини ва Санкт-Петербургда рўйхатда туришини билдирган.
"Россия миллий паспорт регистрида бундай маълумотли шахс мавжуд эмас. Бутун Россия бўйича паспорт маълумотлари банкида ҳам, ҳайдовчилик гувоҳномалари базасида ҳам бундай маълумотли шахс йўқ", - дейилади нашр мақоласида.
Бундан ташқари, муаллифларнинг таъкидлашича, гумондорнинг хорижий паспорт рақами "илгари ГРУ ҳарбий разведкасига ҳужжатлар берган Москва ички ишлар вазирлиги бўлинмасига олиб боради".
Грузия фуқароси Зелимхан Хангошвили 23 августда Берлинда ўлдирилган. Гумондор унга икки марта ўқ узган, грузиялик ўша ернинг ўзида жон таслим қилган.
Мавзуга оид
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
00:04 / 20.05.2026
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
17:53 / 11.05.2026