Блогер ва журналистларни кўпчилик айнанлаштиради ёки уларнинг фарқига бормайди. Ваҳоланки, улар ўртасида умумийлик қатори ўзига хослик ҳам мавжуд. Ҳамма блогерлар ҳам журналистлар каби маҳоратли эмас, бироқ ҳар қандай журналист блогерликка даъво қилиши мумкин.
Бугунги кунда мамлакатимизда сўз эркинлиги барқарорлашуви, ОАВга берилган имконият ва шароитлар ҳосиласи сабаб, ушбу соҳада маълум масалалар муҳокама марказига тушиб қолди. Жумладан, сўнгги кунларда ахборот ҳақида гап кетганда, журналистлар қатори блогерлар ҳам тез-тез тилга олинадиган бўлди. Расмий ва норасмий тадбирларга ОАВ ходимлари қатори блогерлар ҳам таклиф этилмоқда. Бу очиқ жамиятда сўз эркинлиги барқарорлашаётгани, чинакам демократик принципларнинг амал қилаётганидан далолат беради.
Бироқ бу ҳолатнинг хавфли томони ҳам борки, ахборот бериш ва қабул қилишда шаффофлик, холислик, ҳаққонийлик, очиқлик ва дахлсизлик устуворлигини таъминлаш масалалари юзага чиқади. Яъни, ҳар ким ахборот бериш ё тарқатиш ҳуқуқига эга жамиятда ахборот тарқатувчи шахс ё уюшма ҳар қандай тазйиқ, манфаат, субъектив фикрлар ё маълум бир гуруҳларнинг манфаатларидан холи равишда ҳаққонийлик, холислик, ишончлилик, масъулиятлиликни англаши ва бу меъёрларга қатъий амал қилиши керак.
Бу масала журналистлар қатори блогерларнинг жамиятда фаоллашуви билан янада муҳимроқ бўлиб қолди. Сабаби — журналистлар билан блогерлар ўртасида фарқ ва ўхшашлик амалий тарзда кенг омма учун ҳали у қадар ойдинлашгани йўқ. Бу борада, менимча, соҳа мутахассислари ва олимлари, тадқиқотчилар ҳозиржавоблик билан муносабат билдиришлари шарт.
Савол туғилади: журналистнинг аксарият вазифасини бажараётган блогер журналист бўла оладими? Йўқ. Бироқ бу жавобдан дарров «журналист блогердан устун қўйилмоқда», деган хулосага бормаслик керак. Чунки айрим блогерлар жамиятимиздаги муаммо ва масалаларни ечишда баъзи журналистлардан яхшироқ жонбозлик кўрсатмоқда. Аммо бу ҳам блогерни журналистдан устун қўйишга асос бўла олмайди.
Фикримча, блогер журналист эмас. Мураккаб хулоса талаб этадиган ушбу оддий фикрни кенг жамоатчилик яхши тушуниши ва англаши лозим. Чунки бу «ахборот истеъмоли»да ниҳоятда муҳим омил ҳисобланади.
Нима учун блогер журналист эмас?
Биринчидан, блогерда ҳеч қандай жавобгарлик йўқ. У хоҳлаган пайти, хоҳлаган мавзуси ҳақида материал тайёрлаши, эълон қилиши мумкин. Ахборот узатишда бўрттириши, алдаши ё ўзи билмаган ҳолда хатога йўл қўйиши мумкин. Аммо бу борада журналистда анча масъулият ва жавобгарлик бор.
Иккинчидан,














