Ипотека-банк: Фидоий ходимлар Ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллиги байрами муносабати билан тантанали тарзда тақдирланишди
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллиги арафасида «Ипотека-банк» АТИБ Бош офисида банк раҳбарияти иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни Бошқарув Раиси очиб бериб, банк жамоаси ва меҳмонларни байрам билан самимий муборакбод этди.
Йиғилишда банк тизимини замон талаблари асосида такомиллаштириш борасида ёш кадрларни интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, уларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш шунингдек, молия соҳасига инновацион янгиликларни кенг татбиқ этиш бугунги кун муҳим вазифалари эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Банк тизимини халқаро талаб ва мезонлар асосида тараққий топтириш, унинг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, жаҳон миқёсидаги обрў-эътиборини ошириш борасидаги олиб борилаётган кенг кўламли ишлар хусусида тўхталиб, бу борада Ипотека-банк ривожига алоҳида ҳисса қўшаётган бир гуруҳ фидоий, ташаббускор ходимлар байрам арафасида фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Шунингдек, тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази лектори Тўлқин Эшбек ҳам иштирок этиб, мустақиллик энг улуғ, энг азиз неъмат экани шу билан бирга бугун биз эришган, келгусида эришадиган юксак марралар, озод ва обод Ватанимиз манзаралари, аввало, истиқлол шарофати эканлигини алоҳида эътироф этдилар.
Шу ўринда қайд этиш мумкинки, ушбу байрам ўз диёрини севган, унинг буюк тарихини ва кўп йиллик анъаналарни эъзозлаган, Ватан равнақи йўлида ўз кучи ва меҳнати, билим ва истеъдодини аямаган барча инсонларни бирлаштиради.
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!
«Ипотека-банк» АТИБ Матбуот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
12:40 / 08.01.2024
«Ипотека-банк»да хизмат кўрсатилаётган айрим кластерларнинг қарздорлиги бошқа банкларга ўтказилади
19:00 / 11.07.2023
“Ипотека-банк” АТИБ акциядорлари ўз улушларини сотиш ҳуқуқига эга эканлиги маълум қилинди
21:23 / 24.03.2023
«Ипотека банк» 324 млн долларга сотилгани маълум бўлди
20:00 / 05.04.2022