Трамп General Motors’га хориждаги заводларини АҚШга қайтаришни таклиф қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп General Motors автомобиль корпорациясига Америка ҳукумати уни 2008 йилдаги инқироздан кейинги банкротликдан қутқариб қолганини эслатаркан, хориждаги, хусусан Хитойдаги ишлаб чиқаришларини АҚШга қайтаришни таклиф қилди.
"Бир пайтлар Детройт шаҳрининг гиганти бўлган General Motors ҳозирда бу ерда энг кичик автоишлабчиқарувчилардан биридир. Улар йирик заводларини мен президент бўлгунимга қадар Хитойга кўчиришган", деди у.
"Улар АҚШ ҳукумати уларга ёрдам бериб қутқариб қолишига қарамасдан шундай қилишди. Улар ҳозир яна Америкага қайтишлари керакми?", савол берди Трамп.
2009 йилда жаҳон молиявий инқирози сабабли General Motors, Ford ва Chrysler компаниялари таназзул ёқасига келиб қолган, General Motors ва Ford банкротлик ҳақида эълон қилганди.
АҚШ ҳукумати учала компанияга 80 млрд доллар миқдорида молиявий ёрдам кўрсатганди. Ушбу маблағнинг катта қисми ($70 млрд) кейинчалик қайтариб олинган.
Мавзуга оид
18:59 / 10.05.2024
General Motors Malibu ишлаб чиқаришни тўхтатади
17:13 / 07.02.2022
General Motors автоконцерни Spark ишлаб чиқаришни тўхтатади
18:15 / 18.11.2021
Жо Байден янги электрон Hummer'ни ҳайдаб кўрди (видео)
11:50 / 05.11.2021