Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Xiaomi 64 Мпли камерага эга дунёдаги илк смартфон Redmi Note 8 Pro’ни тақдим қилди
Фото: Sohu.com
Хитойнинг Xiaomi компанияси асосий камераси 64 Мпли дунёдаги илк смартфон Redmi Note 8 Pro’ни тақдим қилди.
Ўртача нарх сегментига тегишли смартфон 6,55-дюймли FullHD-дисплей, MediaTek Helio G90T процессори, 6 ёки 8 Гб тезкор хотира ҳамда 64 ёки 128 Гб асосий хотира олган. Смартфон батареяси сиғими 4500 мА-соатни ташкил қилади.
Қурилманинг асосий камераси 4 та модулдан, жумладан 64 Мп ли Samsung GW1, 8 Мпли ўта кенг бурчакли ва 2 та 2 Мпли модуллардан ташкил топган. Қурилманинг олд томонида 20 Мпли камера жойлашган.
Шунингдек, компания Redmi Note 8 смартфонини тақдим қилган. Қурилма 6,3 дюймли FullHD-дисплей, Qualcomm Snapdragon 665 процессори ва 4 та модулдан иборат асосий камера олган. Унда 64 Мпли модул 48 Мпли модул билан алмаштирилган. Қурилманинг олд камераси 13 Мпли бўлиб, батареяси сиғими 4000 мА-соатни ташкил қилади.
Қурилмалар Хитой бозорига сентябрь бошида, кейинроқ Ҳиндистонда сотувга чиқади. Қолган давлатларда сотувга чиқарилиши бўйича маълумот берилмаган. Note 8 нархи 140 доллардан, Note 8 Pro’ники эса 195 доллардан бошланади.
Видео: YouTube
Мавзуга оид
10:59 / 23.01.2026
Xiaomi Ўзбекистонда REDMI Note 15 смартфонлари сериясини тақдим этди
21:42 / 18.01.2026
Xiaomi ултратовуш динамикли смарт-кўзойнак чиқарди
11:25 / 14.01.2026
2025 йилда сотилган ҳар 5 смартфоннинг биттаси iPhone бўлди
00:15 / 04.01.2026