Янги серия ижтимоий тармоқлар учун фаол контент яратадиган, саёҳат қиладиган, концерт ва спорт тадбирларига ташриф буюрадиган ҳамда узоқ масофадан ҳам сифатли кадрлар олишни истайдиган фойдаланувчиларга мўлжалланган.
Leica телефотокамераси ва масофадан тасвирга олиш
T сериясида илк бор ҳар икки модел ҳам 5 каррали оптик зумга эга Leica телефотокамераси билан жиҳозланди. Смартфонлар объектларни сифатни сезиларли йўқотмасдан яқинлаштириш имконини беради ва 120x AI Zoom функциясини қўллаб-қувватлайди.

Компания маълумотига кўра, Xiaomi 17T серияси “лаҳзани ушлаб қолиш” муҳим бўлган ҳолатлар учун яратилган: стадиондаги эмоциялар, артистлар чиқишлари, шаҳар архитектураси деталлари ёки саёҳатлардан жонли кадрлар.
50 МП асосий камера Leica Summilux оптикаси ва оптик стабилизация тизими билан жиҳозланган. Шунингдек, қурилмалар макротасвирга олиш ва юқори сифатли видео ёзишни ҳам қўллаб-қувватлайди.
“Жонли” кадрларнинг янги формати
Сериянинг асосий функцияларидан бири Leica Live Moment бўлди — бу режим нафақат кадрнинг ўзи, балки ҳаракат, атмосфера ва эмоцияларни ҳам сақлаб қолиш имконини беради.
Xiaomi таъкидлашича, мазкур функция ижтимоий тармоқлар ва қисқа видеолар учун янада “жонли” контент яратишга қаратилган. Фойдаланувчилар учун янги эффектлар, фирмавий Leica сув белгилар ва коллаж яратиш инструментлари ҳам мавжуд.
Флагман Xiaomi 17T Pro модели қўшимча равишда табиий фон хиралаштириш эффектига эга 4K cinematic видеотасвирга олишни қўллаб-қувватлайди.
Катта экран ва кўз муҳофазаси
Смартфонлар ёрқинлиги 3500 нитгача бўлган AMOLED дисплейлар билан жиҳозланган бўлиб, экран қуёшли ҳавода ҳам яхши кўринишни таъминлайди.

Компания шунингдек Xiaomi Vision Care тизимини жорий қилди. У экранни атроф-муҳит ёруғлигига автоматик мослаштиради ва қурилмадан узоқ вақт фойдаланилганда кўзга тушадиган юкламани камайтиради.
Қайта қувватламасдан икки кунгача ишлаш
Xiaomi 17T Pro 7000 мАч аккумулятор билан жиҳозланган — бу ҳозирги кунда Xiaomi’нинг халқаро моделлари орасидаги энг катта батарея ҳисобланади.










