Жамият | 16:17 / 30.08.2019
6229
1 дақиқада ўқилади
Юнусободда «ВАЗ-21061»ни ўғирлаган шахс Қибрайдаги постда қўлга олинди
2019 йил 25 август куни номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани Янги шаҳар кўчасида жойлашган автомашиналар турар жойида қаровсиз қолдирилган Марказ 5-даҳада яшовчи 60 ёшли Н.М.га тегишли “ВАЗ-21061” русумли автомашинасини ҳайдаб қочган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълумотида айтилишича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани “Мўйноқ” ҚФЙда яшовчи 37 ёшли М.М. содир этганлиги аниқланиб, Тошкент вилояти Қибрай туманидаги постдан ўтаётган вақтида ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:08 / 08.11.2024
Юнусободда бир кунда иккита ЙТҲ содир бўлди
16:34 / 13.09.2024
Британия ИИВ раҳбари мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётганда унинг ҳамёнини ўғирлаб кетишди
18:20 / 24.08.2024
Тошкент вилоятида ичимлик сувидан ноқнуний фойдаланган корхона раҳбари 5 йилга қамалди
13:40 / 20.08.2024