Жаҳон | 23:33 / 31.08.2019
12154
1 дақиқада ўқилади
Берлинлик ўсмир 57-ўлчамдаги пойабзали билан рекордлар китобига кирди
Берлинлик Ларс Мотца энг катта ўлчамдаги оёқ эгаси бўлган ўсмир сифатида Гиннесснинг рекордлар китобига кирди. 16 ёшли йигит 57-ўлчамли пойабзал кияди, деб хабар берди DPA агентлиги.
Ларснинг чап оёғи кафти узунлиги 35,05 см, ўнг оёғиники 34,98 см. Германиядаги дўконларда бундай ўлчамдаги пойабзаллар сотилмайди, унга буюртма асосида оёқ кийими тайёрланади.
Ларснинг онаси Анкенинг айтишича, бир жуфт пойабзал нархи 1,2 минг еврогача туради. Харажатлар тиббий суғурта орқали қопланади.
Бундан ташқари, ўсмир дурадгорликка ўқийди ва унга махсус оёқ кийими керак бўлади. Бундай пойабзаллар нархи 1,8 минг евро атрофида бўлиб, бу харажат меҳнат ишлари бўйича муассаса томонидан қопланади.