Фоторепортаж: Иккинчи жаҳон урушининг 80 йиллиги маросимлари Kun.uz нигоҳида
Польшада 1 сентябрь куни Иккинчи жаҳон уруши бошланганининг 80 йиллигига бағишланган хотира тадбири бўлиб ўтди.
Маросимда Польша президенти Анджей Дуда ва Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер, Германия канцлери Ангела Меркель, АҚШ вице-президенти Майк Пенс, шунингдек жами 40дан ортиқ давлат делегациялари вакиллари, жумладан Албания, Болгария, Венгрия, Германия, Грузия, Исландия, Латвия, Мальта, Словакия, Словения, Украина, Черногория, Чехия, Хорватия ва Эстония президентлари қатнашди. АҚШ президенти «Дориан» тўфони туфайли сафарга чиқмади ва ўрнига вице-президентни юборди, Франция президенти Эммануэль Макрон ва Буюк Британиянинг янги бош вазири Борис Жонсон ҳам Польшага келмади.
Иккинчи жаҳон урушида қарийб 6 миллион польшалик ҳалок бўлган. 80 йил ўтиб ҳам Польша Германиядан етказилган зарарлар учун компенсация талаб қилади.
«Kun.uz» мухбири ҳам Варшавада бўлди ва хотира маросимидан фоторепортаж тайёрлади.