Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ота ўғил учун жавобгар: Башар Асад холаваччасини ўғлининг мақтанчоқлиги учун уй қамоғига ўтқазди
Сурия президенти Башар Асад холаваччаси ва Суриянинг энг бой одами Рами Махлуфни ўғли – 22 ёшли Муҳаммаднинг ижтимоий тармоқларда бойлигини кўз-кўз қилиб мақтангани учун уй қамоғига ўтқазди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, Асаднинг жияни Муҳаммад Махлуф ўз оиласи бойликларини кўз-кўз қилишни яхши кўради. У ижтимоий тармоқларда қимматбаҳо машиналар, яхталар ва виллалар фонида тушган суратларини жойлаштириб боради.
Асад оиласида ушбу можаро маҳаллий ОАВ Дубайда яшовчи Махлуфлар оиласи бойликларининг кўз-кўз қилинишини танқид қилгандан кейин юз берган.
Таъкидланишича, “мақтанчоқ” йигитнинг инстаграмдаги саҳифасига 126 мингдан кўпроқ киши обуна бўлган.




50 ёшли Рами Махлуф Суриядаги энг нуфузли тадбиркорлардан бири ҳисобланади. Башар Асаднинг онаси унинг холаси ҳисобланади. Рами Махлуф Суриядаги энг йирик уяли алоқа оператори SyriaTel’нинг эгаси ва директорлар кенгаши раиси ҳисобланади. Шунингдек, Махлуф Сурияга тамаки маҳсулотлари, қимматбаҳо машиналар импортини ва божсиз савдони назорат қилиши айтилади.
Унинг бойлиги 5 млрд долларга баҳоланади.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
18:35 / 08.02.2026
Башар Асад ҳокимият тепасидаги сўнгги кунларини ўйин ўйнаб ўтказган - ОАВ
10:01 / 23.12.2025
Башар Асаднинг Москвадаги ҳаёти: у нималар билан машғул?
19:41 / 17.12.2025